Xiaomi 4 долларлик қулоқчин чиқарди

  • Технология
  • 23-12-2016, 22:11
  • 776
  • Xiaomi 4 долларлик қулоқчин чиқарди

    Xiaomi компанияси арзон нархдаги Piston Fresh қулоқчинларини тақдим этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Xiaomi Piston Fresh 29 юань туради. Ускуна алюминийли корпусда тақдим этилмоқда. У беш турдаги рангда таклиф этилди – қора, кумуш ранг, мовий, пушти ранг ва бинафша ранг.

    Янгиликда товушни янада тоза ва бир маромда эшитишга хизмат қилувчи учинчи авлод тизими ўрнатилган.

    Кабелда эса микрофон ўрнатилган бўлиб, унинг ёнида – кирувчи қўнғироққа жавоб берувчи ва мусиқани вақтинчалик тўхтатиб турадиган ягона тугма жойлашган.