Google Android Wear 2.0 дастурида ишлайдиган иккита ақлли соат чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Android Wear 2.0 дастурида ишлайдиган иккита ақлли соат чиқаради

  • Технология
  • 24-12-2016, 23:55
  • 681
  • Google Android Wear 2.0 дастурида ишлайдиган иккита ақлли соат чиқаради

    Google компанияси йилдан-йилга қурилмалар ишлаб чиқариш бизнесига ҳам кириб келмоқда. Бунга жорий йилда HTC билан ҳамкорликда яратилган Pixel ва Pixel XL смартфонлари, шунингдек, бир қатор бошқа қурилмаларни мисол қилиш мумкин.

    Terabayt сайтининг ёзишича, қидирув гиганти 2017 йилнинг бошларида Android Wear 2.0 дастурида ишлайдиган иккита ақлли соатни ҳам намойиш қилишни режалаштирган. Ушбу соатларга ҳам ишлаб чиқарувчи компания логотипи эмас, балки Google’нинг логотипи туширилади.

    Ҳозирча Google бу борада ҳамкорлик қиладиган компаниянинг номи ошкор этилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, Android Wear 2.0 дастурининг релизи кейинги ойда чиқарилиши кутилмоқда.

    loading...