Canon CES 2017 кўргазмасида PowerShot G9 X Mark II камерасини таништиради

  • Технология
  • 25-12-2016, 03:59
  • 732
  • Canon CES 2017 кўргазмасида PowerShot G9 X Mark II камерасини таништиради

    Canon компанияси 2017 йилнинг январь ойида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида PowerShot G9 X Mark II камерасини намойиш қилади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Ушбу ихчам рақамли фотокамера 2015 йилда чиқарилган PowerShot G9 X моделининг давомчиси ҳисобланади. PowerShot G9 X модели 20МПли сенсор, Digic 6 процессори, 28-84 миллиметрли, F/2,9-F/4,9 диафрагмага эга объектив жиҳозланган эди. Унинг давомчиси ҳам тахминан мана шундай, бироқ такомиллашган функцияларга эга бўлади.

    PowerShot G9 X Mark II камераси қора ва кумуш рангларда тайёрланади, унга Wi-Fi модули ўрнатилиши тахмин қилинмоқда.