Huawei P10 моделининг тахминий суратлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Huawei P10 моделининг тахминий суратлари пайдо бўлди

Технология 25-12-2016, 21:23 566
Huawei P10 моделининг тахминий суратлари пайдо бўлди

Интернет тармоғида Huawei P10 модели деб тахмин қилинаётган смартфоннинг илк суратлари эълон қилинди. Terabayt сайтининг ёзишича, Huawei компаниясининг навбатдаги флагманига қарашли ушбу суратлар аввалроқ ошкор этилган рендерлардан фарқланади.

Моделнинг олд панелида селфикамера, сенсор ва динамик жойлаштирилган ва уларнинг ўрни жорий Huawei P9 гаджетидан фарқ қилмайди. Ягона фарқ – экран остига ўрнатилган бармоқ изи сканеридир (Huawei P9 моделида у орқа панелда). Смартфон дисплейи текис, балки Huawei P10 Plus модели қайирма ён экранларга эга бўлар, аммо буниси ҳозирча номаълум.

Орқа панелда қўш камера, икки тонли светодиодли чақноқ ва лазерли автофокус сеносри жойлашган. Корпус металлдан ишланган. Энг қизиғи, орқа панелда компания логотими туширилмаган. Шунинг учун мазкур рендернинг аниқлигига ишонч билдириш қийин.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.