13:21 / 26.12.2016
6 591

Куба ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Куба ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Куба республикаси Core i3, Celeron ва Core i5 процессорлари базасида ноутбук ва планшетларни ишлаб чиқаради, дея хабар бермоқда Дарё нашри.

Компьютер техникаси ишлаб чиқаришни Куба информатика саноат корхонасига тегишли фабрика йўлга қўйди.

Заводда саккиз ва ўн дюймли диагоналга эга икки хил моделдаги планшетларни чиқариш кўзда тутилган. Ўн дюймли версияси клавиатура билан бирга сотилади.

Ишлаб чиқарувчилар компьютерларнинг узоқ вақт хизмат қилиши учун, маҳаллий иқлим шароитларини, хусусан, юқори намлик даражасини ҳисобга олди. Тестлар чоғида ишлаб чиқувчилар 27 та турли синовларни ўтказди.

Йиғиш цехи кунига 500 тагача электрон қурилмаларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 2017 йилда янги корхона 120 мингга яқин маҳсулот ишлаб чиқаради, улар биринчи босқичда маҳаллий ҳукумат ва таълим муассасаларига етказиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Куба ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди