Янги iPad’лар намойиши кечиктирилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги iPad’лар намойиши кечиктирилиши мумкин

Технология 26-12-2016, 23:24 494
Янги iPad’лар намойиши кечиктирилиши мумкин

АҚШнинг Apple компанияси 10 нанометрли технология асосида тайёрланадиган процессорларни ишлаб чиқаришдаги паст иш коэффициенти туфайли навбатдаги iPad планшетларининг намойишини кечиктириши мумкин. Бу ҳақда Терабайт.уз сайти хабар берди.

Янги планшетларнинг тақдимоти 2017 йилнинг март ойига режаланган эди. Бироқ 10 нм технологиясидаги чипларни тайёрлайдиган TSMC (Taiwan Semiconductor Manufacturing Company) ва Samsung компаниялари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

TSMC 10 нанометрли Apple A10X чипларини келгуси йилнинг март ойида ялпи тартибда ишлаб чиқаришни бошлаши керак эди, аммо паст иш коэффициенти сабаб ушбу график бузилганлиги айтилмоқда.

Аввалроқ пайдо бўлган хабарларга кўра, Apple 2017 йилда 9,7 ва 12,9 дюймли янги iPad Pro, шунингдек, 7,9 дюймли iPad mini ва ингичка рамкали Home тугмасидан холи 10,9 дюймли iPad планшетларини тақдим қилиши кутилаётган эди.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.