BMW i8 янги йилда янгиланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

BMW i8 янги йилда янгиланади

Технология 27-12-2016, 00:22 558
BMW i8 янги йилда янгиланади

Германиянинг BMW компанияси 2017 йилда i8 гибрид купесини рестайлинг ва модернизация қилади. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар қилмоқда.

Тахминларга кўра, янгиланган моделда Формула Е чемпионатида қатнашган электр болиднинг хавфсизлик тизими қўлланилади. Аслида, ўша пойга машинаси ҳам i8 негизида барпо қилинган. 1,5 литрлик, уч цилиндрли ички ёнув двигатели ҳамда электромотордан иборат агрегат 362дан 377 от кучигача кучаяди.

Ҳозирча, от кучининг ортиши унинг динамикасига қанчалик таъсир қилиши номаълум. BMW i8 жойидан «юз»га 4,4 сонияда эриша олади, унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрга етганида электроника билан чекланади.

Бундан ташқари, купега литий-ионли аккумуляторларнинг модернизация қилинган тўплами ўрнатилади. Унинг ҳажми 7,1дан 10 киловатт-соатгача ортади. Аммо, бу унинг ҳаракатланиш масофасини қанчалик узайтириши ҳам маълум қилинмаган. Ва ниҳоят, BMW i8 такомиллашган подвескага эга бўлади.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.