21:28 / 27.12.2016
5 970

LG G6 флагманига тегишли илк фото-рендер эълон қилинди

LG G6 флагманига тегишли илк фото-рендер эълон қилинди

Сўнгги вақтларда жаҳоннинг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиларига тегишли навбатдаги флагман смартфонлар ҳақида янгидн-янги тафсилотлар эълон қилинмоқда.

Бугун таниқли Android Authority ресурсида LG компаниясининг кейинги флагмани LG G6 моделига қарашли илк фото-рендарлар пайдо бўлди. Рендердан хулоса қилинадиган бўлса, LG G6 ташқи томондан жуда ҳам LG G5 флагманига ўхшаб кетади. Унинг корпуси LG G5 моделидан бироқ юпқа бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирча LG G6 жорий флагман сингари модулли дизайнда яратиладими-йўқми — номаълум. Техник параметрларга келсак, янги флагманга 5,2 ёки 5,5 дюймли Quad HD (2560 x 1440 пиксель) форматидаги дисплей, Qualcomm Snapdragon 821 ёки Snapdragon 830 процессори, 4/6 ГБ оператив хотира ва худди LG V20 моделидаги каби қўш камера ўрнатилиши мумкин.

LG G6 2017 йилнинг февраль ёки март ойларида намойиш этилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG G6 флагманига тегишли илк фото-рендер эълон қилинди