Стэнфорд университети олимлари халқаро гуруҳи дунёдаги энг ингичка сим яратишди. Улар бунинг учун олмос кристалл панжарасининг энг кичик структуравий бирлиги – алмазоиддан фойдаланишди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.
Бор-йўғи уч атом қалинликдаги сим иккита: ўтказувчи ва изоляцияловчи қисмдан иборат. Ўтказувчи қисмни олтингугурт ва мис бирлашмаси – халькогенидлар, изоляцияловчи қисмни алмазоидлар ташкил қилади. Тадқиқот муаллифлари сим ўлчамларига эътибор қаратиб, бир ва икки ўлчамли материаллар уларни фазовий материаллардан фарқловчи бир қатор хусусиятларга эгалигини таъкидлашди.
Олимлар фикрича, уларнинг ихтироси оптоэлектроника, ўта ўтказувчилар ва электр энергия яратувчи материалларни яратишда фойдали бўлиши мумкин. Алмазоидлар ҳозирда электрон микроскоплар ва кичик электрон қурилмалар яратишда қўлланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди