Lenovo ThinkPad X270 ноутбуки автоном режимда 20 соат ишлаши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lenovo ThinkPad X270 ноутбуки автоном режимда 20 соат ишлаши мумкин

  • Технология
  • 28-12-2016, 22:07
  • 656
  • Lenovo ThinkPad X270 ноутбуки автоном режимда 20 соат ишлаши мумкин

    2017 йилнинг биринчи чорагида Хитойнинг Lenovo компанияси узоқ автоном ишлаш хусусиятига эга бўлган ThinkPad X270 ноутбукини эълон қилиши кутилмоқда, деб ёзмоқда Terabayt.uz.

    Модель Windows 10 операцион тизимида ишлайди, 12,5 дюймли экран билан жиҳозланади. Харидорларга Full HD (1920 × 1080 пиксель), Full HD Touch (сенсорли бошқарув) ва HD (1366 × 768 пиксель) форматидаги дисплейга эга ноутбук версиялари таклиф этилади.

    Ноутбукка сўнгги авлоддаги Intel Core процессори ўрнатилади. Оператив хотира сиғими 16 ГБгача бўлиши мумкин, 2 ТБли қаттиқ диск ёки 512 ГБли SSD доимий хотира вазифасини бажаради.

    Гаджет тармоқли Ethernet-контроллер, картридер, HDMI, USB Type-C и USB 3.0 интерфейслари, 720p форматли веб-камера ва дактилоскопик сенсорга эга бўлади.

    ThinkPad X270 тахминан 910 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилиши айтилмоқда.