Huawei янги Kirin 970 процессори устида иш олиб бормоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Huawei янги Kirin 970 процессори устида иш олиб бормоқда

Технология 28-12-2016, 22:09 452
Huawei янги Kirin 970 процессори устида иш олиб бормоқда

Huawei компаниясининг сўнгги Hisilicon Kirin 960 процессорининг имкониятлари Mate 9 флагманида бундан икки ойча олдин намойиш этилган эди. Аммо интернет тармоғида пайдо бўлган охирги хабарларга кўра, хитойлик компания навбатдаги флагман процессорни яратиш устида ишни бошлаб юборган.

Terabayt сайтининг хабар қилишича, янги Kirin 970 процессори бозорда Mediatek Helio X30 ва Qualcomm Snapdragon 835 чиплари билан рақобат қилиши кутилмоқда. У Huawei компаниясининг 10 нанометрли технопроцесс асосида яратилган биринча флагман чипи бўлиши мумкин. Kirin 970 саккизта ядродан (тўртта ARM Cortex-А73 ва тўртта ARM ядра Cortex-A53) иборат бўлади, максимум такт частотаси 2,8 ёки 3.0 гигагерцни ташкил қилади. Бундан ташқари, чип LTE Cat. 12 технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу процессор 2017 йилда Mate 10 флагмани билан биргаликда тақдим этилиши тахмин қилинмоқда.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.