14:30 / 29.12.2016
6 205

Facebook муаллифлик ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда

Facebook муаллифлик ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда

Етакчи овоз ёзиш студиялари Facebook’дан муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ишларни кучайтиришни талаб қилди, деб ёзади «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри. Улар ижтимоий тармоқнинг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган материаллардан иборат видео ва аудиопостларни ўчириб ташлашини сўрамоқда.

Financial Times манбаларига кўра, Facebook муаллифлик ҳуқуқларини бузадиган контентни аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда. У YouTube’даги Content ID’га ўхшаш бўлади. Бунда YouTube’га жойланадиган роликлар ҳуқуқ эгалари томонидан юборилган файллардан иборат Content ID базаси билан таққосланади. Мос файллар аниқланган тақдирда, Content ID ҳуқуқ эгаси номидан ролик учун ҳуқуқни даъво қилади.

Facebook’нинг технологияси ишга тушиши билан, компания овоз ёзиш лейбллари билан лицензия келишувини ишлаб чиқиш бўйича музокараларни бошлаши мумкин бўлади, унга мувофиқ ҳуқуқ эгалари сайтда ўз роликлари кўрсатилгани учун пул ола бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook муаллифлик ҳуқуқлари бузилишини аниқлаш бўйича ўз технологиясини ишлаб чиқмоқда