Windows 10 дастурида ўйин режими пайдо бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Windows 10 дастурида ўйин режими пайдо бўлиши мумкин

  • Технология
  • 31-12-2016, 16:34
  • 666
  • Windows 10 дастурида ўйин режими пайдо бўлиши мумкин

    2017 йилнинг баҳор ойларида Windows 10 дастурининг навбатдаги янгиланиши чиқарилиши кутилмоқда. Creators Update деб номланадиган ушбу версияда махсус ўйин режими пайдо бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Дастурчилар gamemode.dll. файллар йиғиндисида ушбу режимга тегишли белгиларни аниқлашган. Ҳозирча режимнинг бирор хусусияти ҳақида гапиришга эрта. Аммо тахминларга қараганда ўйин режими Xbox One приставкасидаги технология асосида ишлаши мумкин. Ушбу режимда операцион тизим асосий ва график процессорлар қувватини ўйинни самарали қайта ишлаш учун йўналтиради. Натижада кадрлар частотаси ортиб, юклаш вақти қисқаради ва умуман қурилманинг ишлаш самарадорлиги яхшиланади.

    Мутахассислар бундай режим Windows 10 қурилмаларида турли ўйинлар ўйнашни янада қулайлаштиришини қайд этишмоқда.