Samsung компаниясининг янги ақлли телевизорларида Google Chromecast сервисига ўхшаган янги функция пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Янги функция Samsung Smart View иловасида кўзда тутилади ва бевосита смартфондан турли сервисларда очилган онлайн видеоларни жонли тарзда телевизор экранига узатишга хизмат қилади. Ҳозирда Smart View иловаси орқали телефон хотирасида сақланган видео, мусиқа ва расмларни телевизорга узатса бўлади.
Ушбу илованинг iOS дастури учун чиқарилган янги версиядан олинган скриншотлар мазкур янги имкониятдан дарак бермоқда. Скриншотларда YouTube, Amazon Prime Video ва Hulu каби видеохостинг иконкаларини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, илова смартфондан дистанцион пульт сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Бундай янги функцияга эга телевизорлар тез орада CES 2017 кўргазмасида тақдим этилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади