Samsung Galaxy S8 нинг биринчи рендерлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy S8 нинг биринчи рендерлари пайдо бўлди

Технология 4-01-2017, 21:16 573
Samsung Galaxy S8 нинг биринчи рендерлари пайдо бўлди

Блогер Вениамин Гескин Twitter’даги саҳифасида Samsung Galaxy S8 смартфонининг илк рендерларини эълон қилди. Суратларга қараганда, смартфон у четдан бу четгача бутун майдонни қамраб оладиган экранга эга бўлади ва реал тугмалари бўлмайди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Фотодан, шунингдек, экраннинг икки томони ҳам қабариқ бўлиши маълум бўлмоқда. Илгариги авлоддан фарқли равишда, янги флагманнинг ҳошиялари пастда ва тепада юпқароқ бўлади.

Бундан ташқари, смартфон кўзнинг рангдор пардаси ҳамда бармоқ излари сканерига эга бўлади — улар дисплей панелига ўрнатилади.

Дастлабки маълумотга қараганда, смартфон USB-C порти, стереодинамиклар, 3,5 миллиметрли стандарт аудиоулагичлар билан таъминланади.


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.