Хитойликлар учувчисиз учар таксини синовдан ўтказди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойликлар учувчисиз учар таксини синовдан ўтказди (видео)

  • Технология
  • 6-01-2017, 10:44
  • 626
  • Хитойликлар учувчисиз учар таксини синовдан ўтказди (видео)

    Хитойнинг EHang компанияси йўловчи ташувчи учувчисиз учар такси EHang 164’ни синовдан ўтказган видеони намойиш этди, деб ёзади «Дарё» .

    EHang 164’нинг учиш синовлари 2016 йилда ўтказилган. Ўтган йилнинг ўрталарида компания қурилманинг фақат кичрайтирилган прототипини синовдан ўтказган эди. Янги синовлар доирасида EHang’нинг ҳаракатланиш тезлиги, бошқаруви ва парвозларни кечаси амалга ошириш имконияти текширилди.

    Учувчисиз учар такси EHang 164 квадрокоптер схемаси бўйича ишланган бўлиб, ҳар бир қаноти учига иккитадан электромотор ўрнатилган. Электромоторлар юқорига ва пастга йўналтирилган ҳаво винтларини ҳаракатга келтиради.

    Такси умумий оғирлиги 100 килограммгача бўлган йўловчиларни таший олиши кутилмоқда. Қурилма соатига 100 километргача тезликка эриша олади ва ҳавода 23 дақиқагача уча олади.

    2017 йилда компания учувчисиз учар таксини кенгайтирилган синовларини ўтказишни режалаштирмоқда.