Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан ташкил этилган радиоалоқа бўйича Бутунжаҳон семинари бўлиб ўтди. Семинар ишида турли мамлакатлардан келган 450 дан ортиқ делегат, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Семинарнинг ўтказилиш вақти (12—16 декабрь) ХЭИ радиоалоқа регламенти (халқаро шартнома) қабул қилинганининг 110 йиллигига тўғри келди, шу сабабли унинг биринчи куни мазкур санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Семинар давомида ХЭИ тарихи ва тутган ўрни, мазкур ташкилотнинг радиоалоқа сектори, регламент моддаларини радиоалоқанинг турли хизматлари учун қўллашга оид маърузалар тингланди.
Тадбирнинг асосий қисми ХЭИда қуруқликдаги ва сунъий йўлдош частоталари ўзлаштирилиши нотификацияси шакл ва жараёнлари, радиоалоқа бюроси тақдим этадиган TerRaSys, TerRaNV, TerRaQ, TerRaNotices каби дастурий маҳсулотлардан фойдаланишга бағишланди.
Шунингдек, 2019 йилда бўлиб ўтадиган Бутундунё радиоалоқа анжуманига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади