Учта экранга эга биринчи ноутбук тақдим этилди (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Учта экранга эга биринчи ноутбук тақдим этилди (фото)

  • Технология
  • 7-01-2017, 16:52
  • 655
  • Учта экранга эга биринчи ноутбук тақдим этилди (фото)

    Американинг ўйин ускуналарини ишлаб чиқарувчи Razer компанияси CES 2017 халқаро кўргазмасида учта экранга эга дунёдаги биринчи ноутбукни тақдим этди, деб ёзади «Дарё». Project Valerie деб номланувчи янги қурилма 17,3 дюймли экранларга эга.

    Project Valerie Blade Pro модели базасида ишлаб чиқилган. Иккита қўшимча экран ноутбукнинг қопқоғи очилгач, марказий қисмдан суриб чиқарилади. Элранларнинг ҳар бири 3840×2160 пикселли бўлди.

    Экрани учта бўлганлиги сабабли, ноутбукнинг оғирлиги 5,5 килограммга етади, қалинлиги эса 3,8 сантиметрга тенг.

    Шунингдек, қурилма Nvidia GeForce GTX 1080 видеокартаси ва Intel Core i7 бақувват процессори билан жиҳозланади.

    Ноутбук бозорга айнан қачон чиқиши ва унинг нархи ҳозирча сир тутилмоқда.

    loading...