Nokia 6 смартфони расман тақдим этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Nokia 6 смартфони расман тақдим этилди

  • Технология
  • 8-01-2017, 19:13
  • 1 058
  • Nokia 6 смартфони расман тақдим этилди

    Nokia компанияси смартфонлар бозорига қайтганидан сўнг биринчи ускунани расман тақдим этди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

    Android 7.0 дастурий таъминотида ишлайдиган смартфон ҳозирча фақат Хитойда сотилади.

    Янги Nokia 6 нинг дизайни ихчам услубда ишланган. Илгариги Lumia’лар силлиқ қилиб ишланган бўлса, янги ускунанинг экрани қабариқ 2,5D-ойна билан қопланган.

    Янги Nokia смартфонларини бозорда оммалаштириш билан шуғулланадиган HMD Global тақдим этилган янгиликнинг асосий техник тавсифларини ошкор этди.

    Техник тавсиф

    Экран: 5,5 дюйм, Full HD
    Чипсет: Qualcomm Snapdragon 430
    Оператив хотира: 4 Гб
    Доимий хотира: 64 Гб
    MicroSD карталарини қўллаб-қувватлаш: бор
    Асосий камера: 16 Мп, ф/2.0, фазали автофокус
    Фронтал камера: 8 Мп, ф/2.0
    Аккумулятор: 3000 мА/соат
    LTE: бор
    Акустика: Dolby Atmos
    ОС: Android 7.0
    Корпус: алюминий

    loading...