Vine сервиси ёпилишининг аниқ санаси эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Vine сервиси ёпилишининг аниқ санаси эълон қилинди

Vine сервиси ёпилишининг аниқ санаси эълон қилинди

Vine’нинг расмий твиттер аккаунтида сервис ёпилишининг аниқ санаси айтиб ўтилган — 17 январь. Шундан сўнг Vine расмий равишда Vine Camera деб номланишни бошлайди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Янги сервис давомийлиги 6,5 секунд бўлган ролик тайёрлаш имконини беради ва уларни твиттерда эълон қилиш ёки смартфон хотирасида сақлаб қўйиш мумкин бўлади.

Аввалроқ, Twitter ижтимоий тармоғи қисқа видеолар ёзиш учун мўлжалланган Vine сервиси ишини 2017 йил январда тиклаши, аммо Vine Camera дастурида эски функциялардан ҳаммаси ҳам бўлмаслиги хабар берилган эди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.