22:52 / 12.01.2017
5 983

PayPal асосчиси Apple даври якунлаётганини айтди

PayPal асосчиси Apple даври якунлаётганини айтди

PayPal тўлов хизмати асосчиларидан бири Питер Тиль Apple даври якунланди, деб ҳисобламоқда. У бундай фикрни The New York Times нашри учун савол-жавоблар сессияси доирасида билдирди.

Журналист тадбиркорга "Apple’нинг яхши кунлари тугади, деб ҳисоблаш мумкинми?" деган саволига "Ҳа, буни тасдиқлайман. Биз смартфон қандай кўриниши ва у нима қилишини биламиз. Тим Кукнинг бунда айби йўқ, бироқ бу соҳа яна бир бошқа инновациялар татбиқ қилиш мумкин бўлган соҳа эмас", деб жавоб берди.

PayPal яратувчиси нафақат Кремний водийсининг муваффақиятли тадбиркори, балки АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трамп жамоаси аъзоларидан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » PayPal асосчиси Apple даври якунлаётганини айтди