Android дастурий таъминоти муаллифи Andy Rubin Essential бренди номи остида смартфонлар, планшетлар ва бошқа шу каби истеъмол қурилмаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 2014 йилда Google компаниясини тарк этган мутахассис режаси ҳақида Bloomberg агентлиги вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Рубин 40 кишидан иборат жамоани шакллантирган, унга Apple ва Google компанияларининг собиқ ходимлари кирган. Android муаллифининг ўзи лойиҳа бош директори лавозимини эгаллаган. 2016 йил охирида рўйхатга олинган Essential бренди смартфонлар, планшетлар, аксессуарлар ва «мобил қурилмалари учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш» учун мўлжалланган. The Information нашри 2016 йил декабрида Рубин янги мобил телефон устида ишлаётгани ҳақида ёзган эди.
Айни вақтда Essential номли смартфон прототип босқичида, бироқ Рубин ҳозирданоқ уни iPhone ва Google Pixel каби қурилмалар сингари юқори нархда сотишни режалаштирган, деб аниқлик киритган Bloomberg. Хусусан, унда энг юқори материаллар қўлланилади.
Essential ишлаб чиқарувчилари қурилмалар учун янги уланиш тирқишини ҳам барпо этиш ниятида. Аниқроғи, қувватлаш тирқишига жойланадиган янги модуль бошқа қурилмаларни улаш имконини беради. Масалан, муҳандислар 360 даражали тасвир олиш имконини берадиган камера устида ишлашмоқда. Essential лойиҳасида, шунингдек, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг модулларидан ҳам фойдаланиш имкониятига эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Bloomberg агентлигига кўра, Essential қурилмаларини 2017 йил ўрталарида сотишни бошлайди. Аммо, ҳозирча Рубин вакиллари бу хабарларга изоҳ беришмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди