Япониянинг Кагосима префектурасидаги Утиномура коинот марказидан SS-520-4 ракета ташувчисининг учирилиши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда мамлакат аэрокосмик агентлиги (JAXA) мутахассислари маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».
Қурилма парвоз қилганидан бироз ўтиб денгизга қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи босқичда ёқилғи ўт олмаган. Аввалига ракета учирилиши 11 январга мўлжалланган, бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилганди.
Маълумот учун, SS-520-4 орбитага сунъий йўлдошни олиб чиқишга қодир дунёда энг кичик ракета бўлиб, унинг баландлиги атиги 9,5, диаметри 0,5 метр бўлиб, оғирлиги 2,6 тонна. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди