6 527
Facebook фойдаланувчилар ўлимидан сўнг аккаунтларини кимга васият қилишларига қизиқиб кўрди
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари орасида қизиқ сўровнома ўтказди. Фойдаланувчилар ўлимларидан сўнг ёки “аккаунт эгасига бирор нарса бўлган тақдирда” уни кимга қолдиришлари ҳақидаги саволга жавоб беришди, деб ёзади Kun.uz.
Фойдаланувчи танлаган “меросхўр”га қуйидаги имкониятлар берилади: хотира деворининг юқори қисмида акс этадиган постлар ёзиш; дўстлашиш ҳақидаги сўровномаларни қабул қилиш; профиль суратини ўзгартириш, яшириш ёки олиб ташлаш.
Шунингдек, фойдаланувчилар “аккаунтни музлатиб қўйиш” ёки “бутунлай ўчириб ташлаш” жавобларини ҳам танлаши мумкин бўлди.
Ҳисоб-китоблардан маълум бўлишича, 60-70 ёшдаги фойдаланувчиларнинг катта қисми ўлимларидан сўнг аккаунтлари ўчириб ташланишини истайди. Ёш фойдаланувчиларнинг 38 фоизи саҳифаларининг музлатиб қўйилишини, 23 фоизи эса уни мерос қилиб яқинларига ўтказишни истайди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда