13:33 / 18.01.2017
7 015

ОТБ Ўзбекистонда иккинчи қуёш станциясини ҳам молиялаштириши мумкин

ОТБ Ўзбекистонда иккинчи қуёш станциясини ҳам молиялаштириши мумкин

Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарё вилоятида мамлакатдаги иккинчи қуёш электрстанциясини барпо қилиш учун Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "UzDaily"га асосланиб Кун.уз сайти ёзмоқда.

Ҳукумат Сурхондарёнинг Шеробод туманида барпо қилишни режалаштирган қуёш электрстанцияси лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ОТБнинг 100 млн долларлик кредитини жалб этиш ниятида.

Республикадаги иккинчи қуёш электрстанциясининг қуввати 100 мВт бўлади. Ушбу станция ишга тушгач, йилига 177 гВт•с электрэнергияси ишлаб чиқиши кутилаяпти. Кредит 2017 йилнинг икинчи ярим йиллигида тақдим этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ОТБ 2013 йили Самарқанд вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини барпо қилиш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 110 мл доллар миқдорида кредит ажратган эди. Марказий Осиёдаги биринчи гелиостанциянинг қуввати 100 мВт бўлиши айтилади.

2016 йил декабрь ойида Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co. Ltd компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электрстанциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққан эди. Гелиостанция йилига 200 млн кВт•с электроэнергияси ишлаб чиқаради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ОТБ Ўзбекистонда иккинчи қуёш станциясини ҳам молиялаштириши мумкин