Alibaba компанияси асосчиси Жек Манинг баёнот беришича, АҚШ ва Хитой савдо урушларини бошлашдан аввал, жиддий ўйлаб кўришлари керак. Бундан ташқари, Ма агар шундай урушлар бошланса, Alibaba компаниясини ёпишга ваъда берди. Унинг фикрича, Америка иқтисодиётида муаммоларнинг бош сабабчиси Хитой эмас, балки нотўғри стратегиядир.
«Гап бошқа мамлакатларнинг сизлардаги иш ўринларини ўғирлашида эмас, сизларнинг стратегиянгизда. Пул ва захираларни тўғри тақсимланг», - деган Жек Ма.
Унинг таъкидлашича, АҚШ сўнгги 30 йилда қуролли можароларга 14 трлн доллар сарфлаган. Бу маблағлар инфратузилмаларга сарфланиши мумкин эди.
Бундан ташқари, Жек Ма Американинг Amazon компаниясини, Alibaba билан қиёслар экан, уни империя деб атаган, деб ёзади Кун.уз сайти.
«Amazon ва бизнинг фарқимиз шундаки, Amazon империя кабидир, улар ҳаммасини ўзлари назорат қилади, ўзлари харид қилади ва сотади. Биз эса, экотизим бўлишни хоҳлаймиз. Бизнинг фалсафамиз, бошқаларнинг сотишларига шароит яратиш, бошқаларга хизмат таклиф қилиш ва уларга биздан кўра кучлироқ бўлишлари учун ишонч ҳадя қилишдан иборат. Бизнинг технологиялар, инновациялар, ҳамкорларимиз билан, улар 10 млндан ортиқ сотувчилардир, Microsoft ва IBM билан ҳам курашишга имкон бера оламиз», - дея фикр билдирган Alibaba асосчиси.
Шу билан бирга, у якунда интернет тижоратнинг икки намунаси ҳам тўғри бўлиб чиқишига умид билдирди. «Агар дунёда фақат битта тўғри модель бўлганида, дунё зерикарли бўлиб қолар эди», - деган Жек Ма. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди