Google компанияси ўз мобил алоқа хизматини ишга туширди

  • Технология
  • 23-04-2015, 13:30
  • 1 414
  • Google компанияси ўз мобил алоқа хизматини ишга туширди

    Google компанияси АҚШ истеъмолчилар бозорида ўз мобил алоқа хизмати (wireless service)ни ишга туширганини эълон қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

    Project Fi деб номланган лойиҳа уяли алоқа бўлиб, интернетга юқори тезликда уланади, шунингдек интернет-телефония имкониятини ҳам тақдим этади. Янги хизматдан фақат Google Nexus линейкасига кирувчи Nexus 6 смартфони эгалари фойдаланиши мумкин.

    Project Fi’нинг ойлик абонент тўлови тармоқдан фойдаланиш нархи сифатида 20 долларни ташкил этади. 3 гигабайт тақдим этувчи базавий шартнома ойига 50 долларга тенг. Ҳар бир қўшимча гигабайт 10 доллар туради.