12:11 / 28.01.2017
5 889

Дизайнерлар келажак смартфони концептини яратди (фото)

Дизайнерлар келажак смартфони концептини яратди (фото)

Дизайнерлар Филип Старк ва Жером Оливье Alo келажак смартфонининг ғаройиб концептини тақдим этди, деб ёзади «Дарё».

Аlо — футуристик материаллардан ясалган ўзига хос «аждар тиши» бўлиб, у тасвирни ҳавода проекциялаб кўрсатади, шу сабабли, анъанавий рангли экранга эҳтиёж сезмайди. Келажак смартфони овоз орқали бошқарилади ва юзларни таниб олиш қобилиятига эга.


Аlо корпуси эгилувчан бўлиб, ярим шаффоф материалдан тайёрланган, электрон компонентлар эса алюминий ўзакка киритилган. Смартфонда одатий тугмалар йўқ. Матн териш эҳтиёжи ҳам мавжуд эмас — керакли нарсани айтиш кифоя.


Аlо уч ўлчамли голограммаларни ҳосил қила олади — бу видео ва бошқа графикани кўришнинг янги усули. Телефон вибрациялар ва ҳароратини ўзгартириш орқали фойдаланувчи билан алоқа қилади. Смартфоннинг юза қисми етган зарардан сўнг ўзини қайта тиклай оладиган материалдан ясалади.

Старк концептни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Аммо бу қачон мумкин бўлиши номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дизайнерлар келажак смартфони концептини яратди (фото)