HTC компаниясининг бош дизайнери Google’га ишга ўтди

  • Технология
  • 30-01-2017, 08:07
  • 550
  • HTC компаниясининг бош дизайнери Google’га ишга ўтди

    HTC компаниясининг виртуал реаллик бўйича собиқ вице президенти, жумладан, HTC Vive гарнитурасининг дизайнини яратган Клод Зельвегер бундан буён Google’да DayDream платформасини такомиллаштириш билан шуғулланади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

    Зельвегернинг One & Co дизайнерлик бюроси 2008 йилда HTC компанияси томонидан харид қилинган эди. Шундан буён дизайнер ҳам HTC жамоасида меҳнат қилиб келган ва 2014 йилда вице-президент лавозимига тайинланган. Google пресс-релизида айтилишича, Зельвегер қидирув гигантида саноат дизайни билан боғлиқ йўналишни бошқаради.

    HTC ўз ахборотида дизайнерга компания маҳсулотларининг ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирган ва унинг тажрибаси Google’га яхши самара келтиришига умид билдирган.