16:46 / 30.01.2017
4 546

iPhone ишлаб чиқарувчи компания велоципед тайёрлашни бошлайди

iPhone ишлаб чиқарувчи компания велоципед тайёрлашни бошлайди

Хитойда велоципедлар ижараси билан шуғулланадиган Mobike стартапи учун iPhone ишлаб чиқарувчи Foxconn компанияси велоципедлар тайёрлашни йўлга қўяди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Бунинг натижасида Mobike бир йилда 10 млн велоципедни фойдаланишга топширишга муваффақ бўлади. Ушбу миқдорнинг 5,6 миллиони Foxconn фабрикаларида ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, тайванлик мазкур гигант велоципедларнинг дизайнини яратишда ҳам қатнашади. Mobike велоципедларнинг маълум қисмини Сингапурга экспорт қилишни режалаштирган.

2015 йилда асос солинган Mobike стартапи велоципедларни қулай усулда ижарага бериш билан даромад кўради. Ижарачи смартфон орқали бўш велоципедни қулфдан чиқариб, ижарани расмийлаштириши мумкин. Мазкур сервис Хитойда яхши оммалашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iPhone ишлаб чиқарувчи компания велоципед тайёрлашни бошлайди