20:55 / 27.04.2015
7 068

Sony машҳур бренд «Walkman»дан воз кечди

Sony машҳур бренд «Walkman»дан воз кечди

Япониянинг Sony компанияси ўзининг машҳур бренди «Walkman»дан воз кечди. Бу ҳақда компаниянинг Xperia blog нашри'га асосланиб Kun.uz хабар тарқатди.

Компания бир номдаги мусиқий иловаларини Xperia телефонлари учун «Music» дея қайта номлади. Илова дастурнинг янгиланган кўриниши 9.0.0.A.2.0 beta версияси орқали тақдим этилмоқда. Компания вакилининг расмий форумда ёзишича, «барча одамлар ҳам Walkman мусиқалари билан боғланиб қолмаган».

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Sony биринчи Walkman аудио кассеталар плеерини 1979 йилда чиқарганди. Кейинчалик ушбу савдо белгиси компаниянинг барча фойдаланувчилари учун аудиоқурилма сифатида ишлатила бошланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Sony машҳур бренд «Walkman»дан воз кечди