09:32 / 01.02.2017
6 500

«Яндекс» шаҳарлараро автобуслар учун чипталар сотиш хизматини ишга туширди

«Яндекс» шаҳарлараро автобуслар учун чипталар сотиш хизматини ишга туширди

«Яндекс.Автобуслар» янги сервиси фойдаланувчиларга шаҳарлараро ва шаҳар атрофига қатновчи автобусларга чипталар топиш ва банд қилишга кўмак беради, деб ёзади «Дарё».

Сервис 2016 йилнинг охиридан бошлаб синов режимида ишламоқда, 31 январь куни эса расман ишга тушди.

Лойиҳанинг бош саҳифаси Россия бўйича автобусларга чипталар излашни таклиф қилади, шунингдек, рўйхатда Минск ва Киев шаҳарлари ҳам бор.

Яндекс вакили сервис яратувчилари улар билан ҳамкорлик қилаётган E-Traffic «ОднаКасса» ва «РУ-Сет» компанияларидан ташқари ташиш бозорининг бошқа иштирокчиларини ҳам жалб этишни режалаштираётганлигини маълум қилди.

«Яндекс.Автобуслар» га уланиш орқали ташувчилар чипталар сотувини ошириш ва дебиторлик қарзларини қисқартириш имконига эга бўлади. Чунки чипталар сотувидан тушган даромад ҳар куни ўтказиб берилади.

«Яндекс» компанияси вакили

«Яндекс» ҳисоб-китобларига кўра, россияликлар компания қидирув тизими орқали ҳар ойда чипталар ва автобуслар ҳаракатланиш жадвали, шунингдек, автовокзаллар иш режими ҳақида беш миллиондан ортиқ савол беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Яндекс» шаҳарлараро автобуслар учун чипталар сотиш хизматини ишга туширди