10:19 / 02.02.2017
5 392

OnePlus ва Meizu’ни унумдорлик тестларини алдашда айблашди

OnePlus ва Meizu’ни унумдорлик тестларини алдашда айблашди

ХDА форуми фойдаланувчилари OnePlus 3Т ва Meizu Pro 6 смартфонлари унумдорлик тестидан ўтишда натижаларни яхшилаш учун процессорни юқори такт частотасида ишлашга мажбур қилишини аниқлади, деб ёзади «Дарё».

Ташаббускорлар смартфонларга бенчмарк нусхасини киритди, аммо уни бошқа дастур ниқоби остига яширишди. Бу қурилма фақат унумдорлик тестларида такт частотасини оширишини исботлади. Натижалардаги фарқ катта эмас — бор-йўғи 10 фоиз. OnePlus 3’даги процессор эса 48 даражагача қизиб кетди. «Махфий» бенчмаркда эса ҳарорат 45 даражадан ошмаганди.

Бундан келиб чиқадики, бошқа дастурларда OnePlus ва Meizu флагманлари тўлиқ қувват билан ишламайди. Аммо OnePlus компанияси уларнинг флагмани ўйинларда максимум даражада ишлашини, бенчмаркларда такт частотаси ошиб кетиши эса хатолик эканлигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OnePlus ва Meizu’ни унумдорлик тестларини алдашда айблашди