18:36 / 02.02.2017
5 687

Lego ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Lego ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Турли ўйинчоқ конструкциялар ишлаб чиқариши билан машҳур Lego компанияси ўзининг Lego Life ижтимоий тармоғини ишга туширди. У 13 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган бўлиб, энг ёш болалар учун ҳам жуда хавфсиздир, деб ёзади Кун.уз. сайти.

Ҳар қандай ижтимоий тармоқда қўполликка ёки беҳаё маълумотларга дуч келиш жуда ҳам осон. Аммо, Lego Life иловаси бундан мустасно. Чунки, кимнидир ҳақоратлашнинг имкони йўқ, деярли. Ахир мулоқот эмодзи ва стикерлар ёрдамида амалга оширилади.

Қайд этилишича, Lego иловаси UNICEF ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Унинг мақсади болаларга тенгдошлари билан мулоқот қилишга, Lego конструкцияларидан ясалган буюмларининг сурати ва видеоларини намойиш қилишга имкон беришдир.

Ушбу тармоққа уланиш учун iOS ва Android иловаларини юклаб олиш талаб этилади. Бола рўйхатдан ўтишда, аккаунт очилишини тасдиқлашлари учун ота-онасининг e-mail манзилини кўрсатади. Унда хавфсизлик нуқтаиназаридан фойдаланувчининг ҳақиқий исми ва сурати қўйилмайди.

Албатта, ҳозирча, Lego Life иловаси АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Францияда ишга туширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lego ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди