19:49 / 02.02.2017
5 410

AirBar исталган экранни сенсорли дисплейга айлантиради

AirBar исталган экранни сенсорли дисплейга айлантиради

Технологиялар ўзгариб борган сари улар билан ишлатиладиган аксессуарлар ҳам такомиллашиб боради. Шундай инновацион аксессуарлардан бири сифатида AirBar планкасини келтириш мумкин. Мазкур планка экран рамкасига маҳкамланади, унга кўзга кўринмайдиган магнит ва датчиклар жойланган, гаджет USB-порт орқали қувватланади.

Terabayt сайтининг ёзишича, AirBar планкаси zForce AIR технологияси асосида ишлайди. Фаол AlwasOn датчиклари экран юзасида кўринмас ёруғлик майдонини ҳосил қилади. Ушбу датчиклар бармоқларнинг тегиши ва айрим ишораларни таний олади ҳамда уларни операцион тизимга узатади. Гаджет батарея қувватини кўп сарф этмайди.

Windows 8, Windows 10 ва macOS операцион тизимлари AirBar гаджетини қўллаб-қувватлайди. Нархи ҳозирда 79 АҚШ долларини ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » AirBar исталган экранни сенсорли дисплейга айлантиради