2015 йилда Apple компанияси капитализацияси 1 трлн доллардан ошади

  • Технология
  • 29-04-2015, 10:09
  • 1 135
  • 2015 йилда Apple компанияси капитализацияси 1 трлн доллардан ошади

    Cantor Fitzgerald агентлиги таҳлилчиларининг тахмин қилишича, АҚШнинг Apple Inc. корпорациясининг жорий йилдаги капитализацияси 1 трлн доллардан ошади. Бу ҳақда Market Watch ресурсига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
    Apple акцияларининг нархи 180 доллардан 195 долларга кўтарилиши кутилмоқда; агар бу башорат амалга ошса, компания капитализацияси 1.1 трлн га етади.
    “Айни кунларда компанияда туб ўзгаришлар содир бўлмоқда”, – деб хулоса қилади Cantor Fitzgerald таҳлилчиси Брайан Уайт.