14:39 / 03.02.2017
6 029

ОАВ: Apple июнь ойидан Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

ОАВ: Apple июнь ойидан Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Американинг Apple корпорацияси смартфонларини йиғиш июнь ойида Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳри яқинидаги объектда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Times of India газетаси маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

Ҳиндистон Электроника ва ахборот технологиялари вазирлигининг таъкидлашича, Apple смартфонларининг Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши мамлакатга глобал миқёсда рақобатлаша олиш учун зарур бўлган илғор технологияларни ривожлантиришга ёрдам беради.

Нашрнинг қўшимча қилишича, смартфонлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилишининг аниқ санаси маълум қилинмаган, бироқ у июнь ойида амалга оширилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ОАВ: Apple июнь ойидан Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни йўлга қўяди