Швейтсариялик олимлар тилдан қолган беморларнинг миясидаги фикрларни ўқийдиган ускуна ихтиро қилишди, дея хабар бермоқда Sof.uz сайти.
Компютерлаштирилган дастурий таъминот билан жиҳозланган қурилма инсон миясидаги қоннинг кислород миқдорини аниқлайди ҳамда буткул фалажланиб, гапира олмайдиган ҳолатдаги беморлар фикрини ўқиш орқали мулоқот ўрната олади.
Олимлар қурилмани 4 нафар беморда синовдан ўтказишди. Беморлар бутунлай фалаж ҳолга тушган бўлиб, кўзлари ёрдамида ҳам мулоқот қилишдан маҳрум бўлишган эди. Беморлар ўзларининг фикр тўлқинларини қурилма ёрдамида саволларга «ҳа» ёки «йўқ» жавобини беришган. Шифокорлар уларнинг жавобларини янги қурилма ёрдамида тушунишган.
“Мия-компютер интерфейси” номини олган қурилма инсон ҳаёти ва марказий нерв системаси фаолияти учун зарарсиз бўлиб, у мулоқот қилиш қобилиятидан маҳрум бўлган беморларга ўз ҳиссиётлари ва фикрларни бошқаларга етказишда ёрдам беради.
Қурилманинг муваффақият қозониши лойиҳа муаллифларини ҳам ҳайратга солган. Швейтсариядаи “Висс” биология ва невроинженерия марказида тадқиқот олиб бораётган Нилс Бирбаумер фикрича, эндиликда тўлиқ фалаж ҳолига тушган беморлар мулоқот қилиш имконидан маҳрум бўлмайдилар.
Ускуна беморларнинг жавоблари «ҳа» ёки «йўқ» бўлишини бош миядаги қон ҳаракати ва кислород айланишини ўлчаш орқали аниқлайди. Тажриба натижасида берилган 10 та саволдан 7 тасида жавоб тўғри тушунилгани маълум бўлди. Олимлар мазкур қурилмани янада такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди