09:32 / 07.02.2017
6 007

Apple Ҳиндистонда ишлатилган iPhone’ларни сотмоқчи?!

Apple Ҳиндистонда ишлатилган iPhone’ларни сотмоқчи?!

Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳукуматидан солиқларни тўлашда бир қадар енгилликлар беришни, шунингдек мамлакатда аввал ишлатилган iPhone смартфонларини сотишга рухсат беришни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб Кун нашри хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Apple айни дамда республика ҳудудида айтилган смартфонлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. Корпорация ҳинд ҳукумати бир қатор енгилликлар беришидан умидвор бўлиб турибди. Улар орасида мамлакатда аввал ишлатилган iPhone қурилмаларини арзонлаштирилган нархда сотиш, Apple учун 15 йилга солиқ тўлаш борасида имтиёзлар бериш, шунингдек божлар миқдорини пасайтириш бор.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, Apple Ҳиндистон ҳукумати билан келишувга эришса, Бангалор шаҳрида смарфонлар ишлаб чиқаришни апрель ойи охиридаёқ бошлаши мумкин. Шу билан бир қаторда, агентлик республика ҳукумати ишлатилган iPhone’ларни сотиш ғоясига бир қадар салбий муносабатда эканини айтмоқда. Бу қурилмаларнинг нархи 200 доллардан камроқ бўлиши мумкин. Амалдорларнинг фикрича, бу мамлакатдаги мобил ускуналар бозорига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

Bloomberg’нинг кўрсатишича, Ҳиндистон ҳукумати аввал ҳеч бир компанияга республикага ишлатилган смартфонларни олиб кириб, сотишга рухсат бермаган. Apple эса тегишли лицензия берилса, қурилмалар Ҳиндистон ҳудудида керакли техник хизматдан ўтишини ваъда қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple Ҳиндистонда ишлатилган iPhone’ларни сотмоқчи?!