23:31 / 07.02.2017
6 489

Lenovo 8 февралдан ҳамёнбоп ноутбук-трансформери сотувларини йўлга қўяди

Lenovo 8 февралдан ҳамёнбоп ноутбук-трансформери сотувларини йўлга қўяди

Lenovo Android'да ишловчи Yoga A12 бюджет ноутбук-трансформерини намойиш қилди. Бу катта муҳокамага сабаб бўлган Yoga Book'нинг худди ўзи, фақат арзонроқ ва Windows'сиз. Бу ҳақда "Лайфхакер"га асосланиб "Кун" нашри хабар берди.

2017 йилда Lenovo компанияси барчани ажойиб Yoga Book билан ҳайратга солди. Қурилма ноодатий конструкцияси, материалларнинг юқори сифати ва бир вақтнинг ўзида ҳам планшет, ҳам ноутбук вазифасини бажариши билан барчага маъқул келади. Бироқ Yoga Book'нинг нархи аксарият харидорлар учун ҳаддан зиёд қимматлик қилди.

Янги Yoga A12 модели — ўтган йилги хитнинг бюджет модификацияси. У фақат Android бошқарувда ишлайди. Қурилма баҳоси - атиги 299 доллар.

Lenovo Yoga A12 ноутбуки 12,2-дюймли мослашувчан дисплей ва стилус билан ишлаш имконидан маҳрум бўлган сенсор клавиатура билан таъминланган. Қопқоқнинг букланиш механизмида ўзгаришлар бўлди, лекин шундай бўлса-да, аввалгидек 360 даражага қайириш имконини беради. Бу Yoga A12'ни ҳам ноутбук, ҳам планшет сифатида қўллашга имкон яратади.

Ноутбук корпуси қалинлиги - атиги 10,9 миллиметр, у 2 Гб оператив ва 32 Гб flesh-хотирага эга. Гаджетда microSD хотира картасига мўлжалланган махсус ўйма мавжуд. Бундан ташқари у Wi-Fi, Bluetooth, USB 3.0 Type-C билан таъминланган.

Lenovo Yoga A12 қурилмаси 8 февралдан сотувга чиқа бошлайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lenovo 8 февралдан ҳамёнбоп ноутбук-трансформери сотувларини йўлга қўяди