Google янгича Android тизимини ишлаб чиқмоқда

  • Технология
  • 7-05-2015, 21:00
  • 1 398
  • Google янгича Android тизимини ишлаб чиқмоқда

    Google корпорацияси Android дастурий таъминотининг янги версиясини яратмоқда, деб ёзади Kun.uz.

    The Verge нашрида ёзилишича, Android M дастури ҳақидаги ахборот Google I/O конференцияси сессияларидан бирининг тавсифида берилган. Аммо кейинчалик ушбу маълумот сайтдан ўчириб ташланган.

    Конференция 2015 йилнинг 28 май куни бошланади. Тизимга янги ном берилганига қараганда, у 6.0 рақамини олиши мумкин.
    Тизимнинг илгариги версияси – Android L 2014 йилдаги Google I/O конференциясида тақдим этилган эди. Шунингдек, у Lollypop (хўрозқанд) номи билан ҳам юритилади.