20:23 / 14.02.2017
7 428

UMS мобил алоқа оператори раҳбарияти янгиланди

UMS мобил алоқа оператори раҳбарияти янгиланди

Сирожиддин Фахрутдинов UMS мобил алоқа оператори бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Сирожиддин Фахрутдинов Тошкент электротехника алоқа институти битирувчиси, ихтисослиги бўйича алоқа муҳандиси. UMS бош директори лавозимига тайинланишидан олдин «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқариш, электрон-техник маҳсулотларни тадқиқ қилиш, лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган TELMAX ELECTRONIKS МЧЖга раҳбарлик қилган. Аввалроқ «Коинот» ОАЖни бошқарган.

Икки йилдан кўпроқ фаолияти давомида UMS ривожланишнинг зарур поғонасига етди ва қатъий рақобат шароитида аҳолига керакли маҳсулот ва хизматларни тақдим этиб келмоқда. Компания ўз ривожланиш стратегиясини амалга оширишни давом этади ва Ўзбекистон ҳудудларига кириб боришни кенгайтириш, алоқа ва интернет сифатини янада ошириш, мижозларбоп таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Сирожиддин Фахрутдинов, UMS бош директори


Собир Арипов UMS техник директори этиб тайинланди.

Собир Арипов ҳам Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган. UMS МЧЖга келишдан аввал Huawei Tech Investment Tashkent МЧЖ директор ўринбосари бўлиб ишлаган, ундан аввал Huawei Technologies ваколататхоналарини очиш ҳамда Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.

Ҳозирги кунда компания техник жиҳатдан жуда катта марраларга эришишни кўзламоқда. Тармоқ радиоқамрови ҳудудини янада кенгайтириш ва хизматларимиздан иложи борича кўпроқ аҳоли фойдалана олишга шароит яратиш бўйича кенг қўламдаги дастур амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тармоқни ривожлантириш учун энг замонавий технологияларни татбиқ қилиш, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш сифатини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Собир Арипов, UMS техник директори


Маълумот учун, Universal Mobile Systems компанияси 2014 йилнинг 1 декабрида тижорий фаолиятини бошлаган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение» ДУК компания таъсисчиси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UMS мобил алоқа оператори раҳбарияти янгиланди