Facebook компанияси раҳбари Марк Цукерберг глобаллашув жараёнлари дунёда янада фаолроқ кечишига эришмоқчи. Бу ҳақда тадбиркорнинг расмий саҳифасига жойланган баёнотда айтилади, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Айни пайтда инсоният шаҳарлар ва давлатлар даражасида, шунингдек, дунё ҳамжамияти сифатида ҳам бирлашиши прогресс учун зарур», — деди Цукерберг. У Facebook одамлар жипслашиб, дунё ҳамжамиятини шакллантириши тарафдори эканлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу, хусусан, террорчилик билан янада самаралироқ тарзда курашиш, сайёрада иқлим ўзгаришига қарши ҳаракат қилиш, шунингдек, эпидемиялар олдини олиш имконини беради.
«Сўнгги ўн йилликда Facebook қариндошлар ва дўстлар ўртасида алоқа ўрнатишга эътиборини қаратди», — деди компания раҳбари. У Facebook’нинг кейинги мақсади дунёдаги интеграция жараёнларини кучайтиришга имкон берувчи «ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» бўлишини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди