19:12 / 17.02.2017
6 723

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси илгари фойдаланилган телефонларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси илгари фойдаланилган телефонларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу ҳақда «Давлат божхона қўмитаси»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир-йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Москва—Тошкент йўналиши билан кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, фуқаро С.Ниёзовнинг (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим этилмаган қиймати 2,5 миллион сўмни ташкил этган 240 дона муқаддам фойдаланилган турли хил уяли алоқа воситаси борлиги маълум бўлди.

Ушбу аниқланган ҳолат юзасидан туман суди қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларига асосан уяли алоқа воситалари давлат эгалигига мусодара қилиниб, маъмурий жарима тайинланган.

Шунингдек, Новосибирск—Тошкент йўналишидаги йўловчи поездида кириб келган фуқаро Р.Норов қиймати салкам 8,5 миллион сўмлик 282 та муқаддам ишлатилган уяли алоқа воситасини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаси ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилмади.

Суд қарорларига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиб, вақтинча олиб қўйилган уяли алоқа воситалари хавфсизлик талабларига жавоб бермаганлиги сабабли белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йил давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган 24 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 16 миллион сўмдан ортиқ бўлган салкам 900 та радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкент шаҳар божхона бошқармаси илгари фойдаланилган телефонларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олди