20:06 / 17.02.2017
5 851

Twitter интернет безориларини тийиб қўяди

Twitter интернет безориларини тийиб қўяди

Twitter ижтимоий тармоғи раҳбарлари интернетда бошқаларга қўполлик қилувчи ҳамда бошқа интернет фойдаланувчиларни масхаралаб, камситиш билан шуғулланувчиларга қарши чоралар қабул қилди.

Twitter охирги янгиланишидан кейин баъзи аккаунтларни блоклаб, уларнинг постларини дўстлардан ўзгаларга кўринмайдиган қилиб қўйганди. Шундай иш орқали сайтдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган, блокланган фойдаланувчиларга почта орқали огоҳлантиришлар юборилди.

BuzzFeed нашрида маълум қилинишича, Twitter аввалдан интернет безорилари ҳақида маълумотлар тўплаган, биттадан ортиқ аккаунтга таҳдид ва ҳақоратлар ёзган фойдаланувчиларга эътибор қаратилган. Эндиликда бундай аккаунтларнинг таъсир кўрсатиш доираси чекланди. Интернет безорилари (хамлар) бошқа фойдаланувчилардан қандай ажратиб олиниши ҳақида расмий маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Twitter интернет безориларини тийиб қўяди