Электрон девайслар учун шаффоф экран яратишга уринишлар кўп бўлди ва яқинда Japan Display Inc компанияси бундай қурилманинг ўз вариантини намойиш қилди. Япон компанияси дисплейи 80 фоиз шаффофлик коэффицентига эга. У турли соҳаларда қўлланиши мумкин: дераза ойналари яратишдан тортиб то тўлдирилган реаллик девайсларигача. Бу ҳақда "Hi-News"га асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
Янги турдаги дисплейнинг шаффофлик коэффициенти бошқа бундай қурилмалардан деярли икки баробар юқори. Бунга ишлаб чиқаришнинг янги технологияси орқали эришилди.
Japan Displays компанияси бундай натижаларга эришишда қўлланилган янги технологияни ҳануз сир тутмоқда. Ҳозирча дисплейнинг суюқ кристалларга асосланганлиги маълум холос. Техник хусусиятларга боғлиқ тафсилотларни жорий йилнинг март ойида АҚШда бўлиб ўтадиган SID (The Society for Information Display) конференцияси доирасида ошкор қилишга ваъда беришмоқда. У ерда қурилманинг сўнгги версияси ҳам тақдим этилади.
Ҳозирча шаффоф дисплейнинг тажриба намунаси 4 дюймни ташкил қилади. Бундай дисплейли девайсларни электрон китоблар, соатлар, смартфонлар, тўлдирилган реаллик тизимлари, реклама банерлари, дўкон расталари, "ақлли" ойналар ва бошқаларда қўллаш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди