02:40 / 19.02.2017
5 514

Гитлернинг телефони 100 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда

Гитлернинг телефони 100 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда

Фашистлар Германиясининг раҳбари Адольф Гитлерга тегишли қизил телефон аппарати АҚШнинг Мэриленд штатидаги аукцион уйида сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Associated Press”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берган.

Бугун, 18 февраль куни аукцион савдолари бошланиши кутилаётган телефон аппаратининг бошланғич нархи 100 минг АҚШ доллари этиб белгиланди. Чесапик шаҳридаги Александер тарих аукцион уйи маъмури Билл Панагопулос телефон 300 минг АҚШ долларига баҳоланиши мумкинлигини билдирди.

Гитлернинг бош қароргоҳида ишлатилган телефон, қўлда ҳам олиб юрилган. Уни Иккинчи Жаҳон урушининг якуни арафасида Гитлернинг бункерини ишғол этган рус аскарлари қўлга киритган эди. Кейинроқ, улар бу матоҳни инглиз сиёсатчиси сер Ральф Райнерга бериб юборишган.

Қизиқарли жиҳати шундан иборатки, тарихда номи қораланган Гитлер ва унинг ҳокимиятига тегишли буюмлар, китоб ва аслаҳалар ғарбдаги аукционларда қиммат нархга сотилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Гитлернинг телефони 100 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда