17:18 / 21.02.2017
6 152

Одноклассники мессенжери миллиондан ортиқ мобил ускуналарга ўрнатилди

Одноклассники мессенжери миллиондан ортиқ мобил ускуналарга ўрнатилди

Шахсий ёзишмалар учун яратилган «Ок Хабарлар» мобил иловаси iOS ва Android платформаларида ишга туширилгандан буён 1 миллион зиёд мобил ускуналарга ўрнатилди. “AppAnnie” маълумотларига кўра, йил бошида мессенжер Россияда ижтимоий тармоқларнинг энг кўп кўчирилган 5 iOS-иловалари қаторидан ўрин олди.

«Ок Хабарлар» иловасини 1 миллонга яқин Android платформасида ишловчи смартфонлар эгалари ва 300 мингдан ортиқ iOS платформасида ишловчи мобил ускуналар эглари ўрнатганлар. Илованинг фаол фойдаланувчилари бу - русий забон аудиторияси кўп бўлган Россия, Украина ва Германия каби мамлакатлардандир.

Илова ўрнатилишининг катта қисм россиялик фойдаланувчиларга, шундан 26,5% Android қурилмаларига ва 47% iOS қурилмаларига тўғри келади. МДҲ мамлкатларида иловани Украина ва Азарбайжон мамлакатларидаги фойдаланувчилор кўпроқ ўрнатганлар. Германия эса Android қурилмаларига ўрнатиш бўйича учинчи ва iOS қурилмаларига ўрнатиш бўйча иккинчи ўринни эгалламоқда.

Иловани ўрнатган фойдаланувчилар ижтимоий тизимнинг мобил кўринишидан фойдалангандан кўра тўрт маротаба кўпроқ хабаралар жўнатмоқдалар. Иккала платформада бир ой давомида умумий 55 миллион хабарлар жўнатилмоқда. Ёзишмаларда матндан ташқари фойдаланувчилар видео, аудио ва расмли хабарларни кўпроқ жўнатмоқдалар.

«ОК Хабарлар» иловаси 2016 йилнинг ноябр ойида тўрт мамлакатда — Қозоғистон, Белорусь, Украина ва Молдовада энг кўр ўрнатилган iOS иловага айланган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники мессенжери миллиондан ортиқ мобил ускуналарга ўрнатилди