08:04 / 22.02.2017
6 139

5G технологияси Nokia ва Intel лабараторияларида синовдан ўтади

5G технологияси Nokia ва Intel лабараторияларида синовдан ўтади

Финляндиянинг Nokia телекоммуникацион қурилмалари ишлаб чиқарувчиси ва Американинг Intel технологик компанияси АҚШ ва Финляндияда 5G технологиясини синовдан ўтказиш ҳамда ривожлантириш лабараториясини очади. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Шу тариқа компаниялар тижорат бозорида янги симсиз технологиянинг пайдо бўлишини тезлаштиришмоқчи. Қўшма лабараториялар Нью-Жерси штатидаги Мюррей-Ҳилл ва Финляндиядаги Эспоода ишга туширилади.

"5G янги ва ҳаттоки ҳали номаълум "ўйинчи"лар учун кўплаб тижорий имкониятлар яратиш салоҳиятига эга. Бизнинг 5G Solutions Lab қўшма лабараториямиз компанияларни янги имкониялар яратишда бебаҳо ресурс билан таъминлайди", - дейди Mobile Networks Products Nokia бўлими раҳбари Фрэнк Веерич.

5G тармоқлари реал вақт режимида сониясига 10 Гб'дан юқори тезликда ахборот алмашиш имконини беради - бу 4G тармоқларидан 30 карра тезроқ дегани. Халқаро электр алоқа иттифоқи янги стандартни 2020 йилга бориб тадбиқ қилишни режалаштирмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 5G технологияси Nokia ва Intel лабараторияларида синовдан ўтади