17:39 / 22.02.2017
5 437

Пермлик дастурчи Терминаторнинг нусхасини яратди (Видео)

Пермлик дастурчи Терминаторнинг нусхасини яратди (Видео)

Россиянинг Пермь шаҳрида яшовчи дастурчи Александр Осипович 3D-принтери ёрдамида Терминаторнинг нусхасини яратди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Машҳур фильмдаги роботнинг нусхаси ўзи турган жойни аниқлай олади, бошини қимирлатади ва содда тилда суҳбатлаша олади. Шу билан бирга, у Интернетдан зарурий маълумотларни олиб, ўзининг маълумотлар базасини янгилаш хусусиятига эга.

Осипович бундан етти йил илгари, институтда ўқиб юрган кезлари мазкур роботни яратиш устида иш бошлаган эди. Дастурчи аввалига терминаторнинг миясини, 2013 йилда эса 3D-принтери ёрдамида темиртаннинг бошқа қисмларини яратди.

Келажакда Осипович роботнинг билимлар базасини кенгайтириб, қўл-оёқларини такомиллаштиришни режалаштирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Пермлик дастурчи Терминаторнинг нусхасини яратди (Видео)